28.06.2020 05:35
Маккада Хиро ғори яқинида маданият маркази барпо этилади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Макка ҳукумати Жабал-ан-Нур этагида маданият маркази барпо этади. Тарихий Хиро ғори айнан шу ерда жойлашган, деб хбар қилади Saudi Gazette. Шаҳар ҳокими Муҳаммад ал-Кувайхаснинг айтишича, биринчи босқичда тоғ ва унинг атрофлари турли ёзувлардан, граффитидан тозаланди, ҳозирги пайтда тоғ этагини бетартиб равишда эгаллаб турган барча объектлар олиб ташланади.